Эрмак учун одам овлаган снайперлар ёхуд Боснияда “инсон ови”га борганлар
1992 йилдан 1996 йилгача – қарийб 44 ой давомида қуршовда қолган Сараево аҳолиси учун ҳар бир кун ўлим билан юзма-юз келиш эди. 1993 йил 11 июль куни 48 ёшли Мунира Заметица Добриня дарёсига сув олишга келди. Кўприк уни снайпер ўқидан паналаб турган эди, аммо челагини тўлдириш учун очиқ жойга чиқиши билан нишонга олинди; ўқ ёмғири…