Мосул тўғони: “Дунёдаги энг хавфли иншоот” қандай қилиб сақлаб қолинмоқда?
1981 йил 25 январда Ироқ шимолидаги Дажла дарёсида Мосул тўғони қурилиши бошланди. Дастлаб “Саддам тўғони” деб номланган мазкур улкан иншоот 1986 йил 7 июлда фойдаланишга топширилди. Турли ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳанинг ўша даврдаги қиймати 1,5 миллиарддан 2,6 миллиард АҚШ долларигача баҳоланган. Тўғон электр энергияси ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш, Дажла оқимини тартибга солиш ҳамда…